"Милан" ҳужумчиси "Монако"га ўтади
"Милан" клуби форварди Андре Силва тез орада "Монако" футболчисига айланади. Бу ҳақда Sport Mediaset нашри хабар тарқатмоқда.
Юқоридаги манбаага кўра томонлар аллақачон бу борада келишувга эришиб бўлишган. Унга кўра монаколиклар 23 ёшли португалиялик футболчининг трансфери учун “россонерилар”га 30 млн евро тўлашади.
Эслатиб ўтамиз, Силва ўтган мавсумни “Севилья” клубида ижарада ўтказди. У андалусияликлар сафида жами 40та ўйинда майдонга тушиб, 11та гол ҳамда 3та голли узатмага муаллифлик қилишга эришди.
Фикрлар