Ads

“Милан” клуби ҳужумчиси М′Байе Ньянг Москванинг “Спартак” клубига ўтишни истамади. Бу ҳақда Sky Sport Italia нашри хабар бермоқда.

Таъкидлаш лозимки, бундан аввалроқ Россиянинг амалдаги чемпиони “россонерилар” билан 22 ёшли франциялик футболчининг трансфери бўйича келишувга эришгани ҳақида хабарлар тарқалган эди. Унга кўра “Спартак” Ньянг учун 18 млн евро тўлаши лозим эди.

Берилган маълумотларга кўра Ньянг ўзи учун “Торино”дан бўлаётган таклифни кўриб чиқмоқчи. Таъкидлаш керакки, туринликлар футболчи учун “Милан”га 12 млн евро таклиф қилишмоқда.