“Милан”: Иброҳимовичнинг ўрнини ким олади?

“Милан” жароҳатидан кейинги машғулотда қайта шикастланган асосий тўпурари Златан Иброҳимович ўрнига бошқа ҳужумчи оладиган бўлди.

Миланликларнинг 35 ёшли испан ҳужумчиси Фернандо Льорентега эътибор қаратди. Бу футболчи ҳозир “Наполи” аъзоси ҳисобланади.

Льорентени қишки трансферлар мавсумида “Сампдория” харид қилмоқчи эди. Энди рақобатга “Милан” қўшилди. Ҳужумчи учун курашда миланликларнинг имконияти юқори баҳоланмоқда.

Льорентенинг ўзи Неаполни тарк этишга тайёр. Чунки у жорий мавсумда умуман майдонга туширилмади. Ўтган мавсумда эса испаниялик ҳужумчи 24 та ўйинда тўртта гол уриб, битта голли пас муаллифи бўлганди. Фернандонинг шартномаси ёзда якунланади ва шу боис унинг трансфер суммаси атиги 2 миллион еврога баҳоланмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!