"Милан" Игуаин ўрнига Пентекни олиб келмоқчи

“Милан” вакиллари “Женоа” форварди Кшиштоф Пентекнинг трансфери бўйича музокараларни бошлаб юборишди.

Маълумотларга қараганда генуяликлар 23 ёшли Польша терма жамоаси аъзосини 40 млн еврога баҳолашмоқда. “Россонерилар” эса ҳозирча уларга қандай таклиф юбориш ҳақида ўйлашмоқда.

Қайд этиш лозимки, Пентек “Милан” сафида яқинда “Челси”га ўтиши айтилаётган Гонсалу Игуаиннинг ўрнини эгаллайди.

Маълумот учун, Пентек жорий мавсум Италия А Сериясида жами 19та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 13та гол ёздириб қўйишга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!