"Милан" "Интер"нинг 70 йиллик рекордини такрорлади
"Милан" кеча Италия А Сериясининг 17-турида "Торино" устидан 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди.
Эътиборлиси, “россонерилар” А Сериянинг жорий мавсумида 16 та ўйинда 2 тадан кам гол урмади. Шу тариқа, "Милан" ҳамшаҳари "Интер"нинг 1949/1950 ва 1950/1951 йиллардаги мавсумларда қайд этган рекордини такрорлади.
"Милан" жорий мавсум фақатгина "Ювентус"га (1:3) қарши ўйинда 1 та гол урди холос. Стефано Пиоли бошчилигадига жамоа 17-турдан сўнг 40 очко жамғарган ҳолда 1-ўринда бормоқда.
Фикрлар