Ads

“Милан” ҳамон “Атлетико” форварди Анхель Корреани қўлга киритишдан умидини узмаяпти.

El Mundo Deportivo нашри тарқатган хабарга кўра “россонерилар” 24 ёшли аргентиналик футболчи учун бу сафар 42 миллион евролик таклиф юборишган. Улар шунингдек “матрасчилар”га Корреанинг кейинги трансферидан 30 фоиз миқдорда бонус беришга ҳам тайёр.

Таъкидлаш керакки, “Атлетико” Корреани 50 млн еврога баҳоламоқда. Футболчининг мадридликлар билан амалдаги шартномаси 2024 йилга қадар имзоланган.