"Милан" "Лилль" хужумчисини 35 млн евро эвазига сотиб олади
Италиянинг "Милан" клуби португалиялик форвард Рафаэл Леауни сотиб олади, - деб хабар бермоқда "Football Italia".
Манбанинг хабарига кўра, форвард учун италияликлар 35 млн евро тўлашади. Шу билан бирга, "Лилль" футболчининг кейинги трансферидан 20 фоизлик улуш олиш имкониятини ҳам сақлаб қолади. Яқин вақтлар ичида, португалиялик футболчи кўрикдан ўтиш учун Миланга учиб боради.
20 ёшли футболчига "Наполи" жамоаси ҳам қизиқиш билдирган. Лекин неаполликлар асосий эътиборни "Лилль"нинг бошқа хужумчиси Николя Пепега қаратишмоқда.
Леау "Лилль"га 2018 йилда келган. Охирги мавсум клуб учун Франция чемпионатида 24 та баҳсда иштирок этиб, 8 та гол урди ва 3 та голли узатмани амалга оширди.
Фикрлар