Ads

"Милан" ўз сафини "Ювентус" форварди Марио Манжукич билан кучайтирмоқчи. Бу ҳақда Futbol Arena хабар бермоқда.

Эслатиб ўтиш лозимки бундан аввалроқ туринликлар 31 ёшли хорватиялик футболчини сотишга тайёр эканлиги, бироқ бу борада ҳозирча уларга аниқ таклифлар бўлмагани ҳақида эълон қилишган эди. Манжукич учун айни дамда “россонерилардан” ташқари шунингдек Туркиянинг “Бешиктош” клуби ҳам жиддий кураш бошлаган.

Маълумот учун, Марио жорий мавсум “Ювентус” сафида жами 41та учрашувда майдонга тушган ва ўз ҳисобига 10та гол ҳамда 4та голли узатма ёздириб қўйишга эришган.