Италия А Сериясининг 16-турида пешқадам “Милан” ўз майдонида амалдаги чемпион – “Ювентус”ни қабул қилди.

“Сан Сиро”даги беллашув голларга бой кечди ва унда 1:3 ҳисобида “кекса синьора”нинг қўли баланд келди. “Ювентус”га ғалаба келтирган голларга Федерико Кьеза (18', 62') ва Уэстон Маккенни (76') муаллифлик қилган бўлса, “Милан”нинг ягона голини Давиде Калабрия (41') киритди.

Қуйида ушбу учрашувнинг қисқача видеошарҳини томоша қилишингиз мумкин:

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)