Ads

Аргентинанинг “Бока Хуниорс” клуби ҳужумчиси Кристиан Павон “Милан”нинг қизиқишлар доирасига кириб қолди.

Tuttosport тарқатган хабарга кўра “россонерилар” 22 ёшли аргентиналик футболчи билан шартнома имзолашни кўзлашмоқда. Ўз навбатида “Бока Хуниорс” Павоннинг трансферидан 35 млн евро ишлаб олмоқчи. “Милан” эса Павоннинг трансферига қўшимча сифатида аввалроқ аргентиналикларнинг қизиқишига сабаб бўлган ҳимоячи Густаво Гомесни қўшишга тайёр.

Маълумот учун, Павон жорий мавсум Аргентина чемпионатида жами 20та учрашувда иштирок этган ва ўз ҳисобига 5та гол ҳамда 7та голли узатма ёздириб қўйишга эришган.