«Милан» Португалия терма жамоаси ҳимоячисини сотиб олиши мумкин
«Спортинг» марказий ҳимоячиси Гонсалу Инасиу «Милан» сафига ўтиши мумкин. Бу ҳақда спорт журналисти Экрем Конур хабар бермоқда.
Манба маълумотига кўра, италияликлар 24 ёшли футболчи трансфери имкониятини кўриб чиқмоқда. «Милан» Инасиуга ҳали июнь ойидаоқ қизиқиш билдирган, ҳозир эса клуб Португалия терма жамоаси аъзоси бўлган ҳимоячини олиш вариантига яна қайтиши мумкинлиги айтилмоқда.
Ўтган мавсумда Инасиу барча мусобақаларни ҳисобга олганда 46 та ўйинда майдонга тушди, уч бор гол урди ва учта голли узатма амалга оширди.
Ҳимоячининг «Спортинг» билан амалдаги шартномаси 2030 йилгача мўлжалланган. Transfermarkt портали мутахассислари футболчининг бозор қийматини 40 миллион евро атрофида баҳоламоқда.

Фикрлар