Ads

Италиянинг “Милан” клуби президенти Паоло Скаронининг ичида 10 минг евро бўлган дипломатини ўғирлашди.

Football Italia нашри тарқатган хабарга кўра ўғри “россонерилар” раҳбарининг машинаси орқа ўриндиғидан дипломатни олиб қочиб кетган. Шундан сўнг Скарони ўғрини машинада қувлаган, аммо ета олмаган.

Маълумотларга қараганда ўғирланган дипломат кейинчалик топилган. Аммо, унинг ичида фақатгина ҳужжатлар ва Скаронининг шахсий буюмлари қолган. Дипломат ичидаги 10 минг евро пул олиб кетилган.