"Милан" раҳбарияти Гаттузо билан шартномани узайтиради

Италиянинг “Милан” клуби бош мураббий лавозимида Гаттузони ушлаб қолмоқчи. Бу ҳақида Football Italia нашри хабар бермоқда.

“Россоньерлар” раҳбарияти Гаттузонинг иш фаолиятига ва жамоанинг ўсишига ишонишади. Шунинг учун 40 ёшли мутахассисга 2020 йилга қадар шартнома таклиф қилишни режалаштирмоқда.

Гаттузо клубни 2017 йил 27 ноябрь куни бошқаришни бошлади, бу давр мобайнида 14 учрашувнинг 7 тасида ғалаба қозонишган, 4 дурранг ва 3 марта мағлубияга учрашган.

“Милан”нинг ғалабали серияси бугунга келиб саккизтага етди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!