“Милан” рақиб футболчисига расмий сўров юборди
“Лацио” етакчисиларидан бири Луис Альберто фаолиятини жамоанинг ашаддий рақиби “Милан”да давом эттириш имконига эга бўлди.
Маълумотларга қараганда, миланликлар бу футболчини олиш учун “Лацио”га расман трансфер сўровини юборган. 28 ёшли футболчи “Милан”ни тарк этиши кутилаётган Ҳакан Чалғанўғлига ўринбосар сифатида олиб келинади.
Испаниялик ярим ҳимоячининг “Лацио” билан шартномаси 2025 йилгача имзоланган ва унинг трансфер суммаси 60 миллион евро қилиб белгиланган.
“Лацио” ҳали миланликлар таклифига жавобе бергани йўқ.
Фикрлар