"Зальцбург" ярим ҳимоячиси Доминик Собослаи фаолиятини Италия чемпионатида давом эттириши мумкин, дея хабар бермоқда La Gazzetta dello Sport нашри.

Манбада таъкидланишича, "Милан" 20 ёшли венгриялик футболчининг клуб билан шартномасида кўрсатилган 25 миллион евролик товон пулини тўлашга тайёр. Унинг трансфери 2021 йилнинг ёзида амалга оширилиши мумкин.

Жорий мавсумда Собослаи Европа лигаси баҳсларида беш ўйинда тўртта гол киритди. Австрия чемпионатида эса бешта ассист ва битта гол муаллифи бўлди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)