"Милан" тўпурари "Ювентус"га қарши ўйинни ўтказиб юборади

Златан Ибрагимович Италия чемпионати доирасида "Беневенто" ва "Ювентус"га қарши баҳсларда "Милан"га ёрдам бера олмайди.

Форвард 22 ноябрда сон суягидан жароҳат олган эди, бироқ швециялик футболчи майдонга қайтишга яқин қолганида мушакларидаги муаммо сабаб жамоа лазаретига қайтарилди. "Милан" клуби 39 ёшли футболчининг жароҳатлари қайтарилиши ва тикланиш жараёни узоқ давом этишидан хавотир олмоқда.

Ибрагимович бошланган мавсумда барча турнирларда 12 та ўйинда майдонга тушиб, 12 та гол муаллифи бўлди.

"Милан" "Беневенто" билан 3 январь куни, "Ювентус" билан 6 январь куни майдонга тушади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!