"Милан" ва "Челси" ўзаро келишувга эришишга яқин турибди
"Челси" ярим ҳимоячиси Тьемуэ Бакайоко "Милан"га қайтадиган бўлмоқда.
Жамоалар футболчининг трансфери борасида келишувга эришишга яқин турибди. Италия клуби футболчининг ижараси учун 3 млн евродан воз кечади ва 30 млн евро эвазига сотиб олиш ҳуқуқини ғам сақлаб қолади.
Аввалроқ, Бакайоко миланликлар билан шартномадаги бандлар бўйича келишиб олгани маълум қилинганди.
У 2018/19 йилги мавсумни ҳам "Милан"да ижарада ўтказганди. Ўтган мавсумда эса ижара асосида "Монако" сафида тўп тепди.
Фикрлар