"Милан" "Валенсия" ярим ҳимоячисини ўз сафига қўшиб олмоқчи
"Милан" "Валенсия" ярим ҳимоячиси Юнус Мусани ўз сафига қўшиб олиш бўйича музокараларни бошлади.
Инсайдер Фабрицио Романонинг сўзларига кўра, дастлабки музокаралар бўлиб ўтган. "Милан" америкалик ярим ҳимоячи Муса учун 17 миллион евро ва бонуслар таклиф қилди.
АҚШ терма жамоаси ярим ҳимоячиси "Милан"нинг ушбу трансфер ойнасидаги асосий мақсадларидан бири ҳисобланади.
20 ёшли футболчи жорий мавсум Ла Лигада 33 та ўйин ўтказиб, иккита голли узатмани амалга оширди.
Фикрлар