Ўтган мавсумни "Милан"да ижарада ўтказган "Айнтрахт" ҳужумчиси Анте Ребич италияликларнинг тўлақонли аъзосига айланди.

"Россонерилар" хорватиялик футболчи билан 2025 йилнинг 30 июнига қадар амал қилувчи шартнома тузди. Ребич миланликлар сафида 12-рақам остида тўп тепадиган бўлди.

26 ёшли футболчи А Сериянинг якунланган мавсумида 26 та баҳс ўтказиб, 11 та голга муаллифлик қилди.

Ehu2iqbXkAELiZA

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)