
"Милан" янги мавсум сафар либосини намойиш қилди. У сиз кутмаган рангда ишланган (видео)
“Милан” ўзининг твиттердаги расмий саҳифасида янги 2020/21 йилги мавсумда фойдаланадиган сафар либосини намойиш қилди.
“Россонерилар”нинг техник ҳамкори ҳисобланган Puma компанияси ушбу либосни фируза рангда ишлади. Хабар қилинишича, ушбу либос италияликларнинг юқори модасидан илҳомланган ҳолда тайёрланган.
“Милан” ўтган мавсум А Серияда 6-ўринни эгаллади ва Европа лигасида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритди.
Фикрлар