"Милан" ёш юлдузи учун АПЛ клублари курашмоқда
"Милан" ҳужумчиси Рафаэл Леау фаолиятини Англия Премьер-Лигасида давом эттириши мумкин. Бу ҳақда "Fichajes" нашри хабар тарқатди.
Манбанинг маълум қилишича, форвард хизматига АПЛнинг икки клуби қизиқиш билдирмоқда. "Ньюкасл" ва "Арсенал" Леауни ёзда харид қилишга тайёр.
Жорий мавсум 22 ёшли футболчи "россонерилар" сафида А Серияда 21та ўйинда майдонга тушиб, 7та гол урган ҳамда 3та голга ассистентлик қилган.
Фикрлар