"Милан" Златан билан шартномани узайтирмоқчи
“Милан” клуби спорт директори Фредерик Массара жамоанинг швециялик ҳужумчиси Златан Ибрагимович билан янги шартнома имзолаш бўйича қандай ишлар кетаётгани ҳақида гапирди.
“Клуб ҳанузгача Ибрагимович билан янги меҳнат шартномаси бўйича музокараларни бошламаган. Златан бунга тайёр бўладиган энг мақбул пайтни кутяпмиз.
Ибра "Милан"да қолишни истаётганини аллақачон исботлаган. Клуб ҳам унга кўп нарсани беради. Келгусида ҳамкорлик қилишга умид қиламиз”, - деди Массара.
39 ёшли Ибрагимович жорий мавсум А Серияда 6 та ўйинда майдонга тушди ва рақиблари дарвозасига 10 та гол урди.
Фикрлар