"Милан"да "кетмони учмаган" ҳужумчи ёзда "Монако"га ўтиши мумкин

“Милан” клуби ҳужумчиси Андре Силва фаолиятини “Монако”да давом эттириши мумкин.

Corriere dela Sera нашри тарқатган хабарга кўра монаколиклар Португалия терма жамоаси форварди учун 32 млн евро тўлашга тайёр. Эслатиб ўтиш лозимки, “россонерилар” Силвани ўтган ёз “Порту”дан 38 млн евро эвазига харид қилишган эди.

Маълумотларга қараганда Силва учун шунингдек Англиянинг “Вулверхэмптон” клуби ҳам жиддий қизиқиш билдирмоқда. Аммо, футболчининг ўзи “Монако” сафига ўтмоқчи. Боиси, ушбу жамоа келаси мавсум Чемпионлар лигасида иштирок этади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!