Каталониянинг “Барселона” клуби ҳимоячиси Алеш Видаль фаолиятини Италия А Сериясида давом эттириши мумкин.

Calciomercato нашрининг ёзишича “Милан” 28 ёшли испаниялик футболчи билан шартнома имзоламоқчи. Ўз навбатида Видаль каталонияликлар сафида етарли ўйин амалиётига эга бўлмаяпи ва шу боис қишда бошқа жамоага ўтишни режалаштирмоқда. “Россонерилар” эса тажрибали ҳимоячи учун “Барселона”га 15 миллион евро таклиф қилишмоқда.

Маълумот учун, Видаль жорий мавсум “Барселона” сафида жами 7та учрашувда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 1та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.

Минбар

Барча блоглар