"Милан"ни яна бир собиқ футболчиси бошқариши мумкин
"Милан" клуби раҳбарияти Женнаро Гаттузодан бўшаган лавозимга муносиб номзод қидиришни бошлаб юборди.
Sport Mediaset нашри тарқатган хабарга қараганда "россонерилар" бу борада Алессандро Костакуртени кўз остига олиб қўйди. Қайд этиш лозимки, Костакурте фаолияти давомида 21 йил “Милан” шарафини ҳимоя қилган. 2007/08 йилги мавсумда Карло Анчелотти билан бирга “Милан” мураббийлар штабида ҳам ишлаган.
Фикрлар