Ads

“Милан” клуби мухлислари “КСУ Крайов”га (биринчи ўйин – 1:0) қарши Европа Лигаси 3-саралаш жавоб ўйинига салкам 60 минг чипта харид қилишди.

Milan TV клуб телеканалининг тарқатган хабарига кўра, айни дамда миланликлар 2017/18 мавсумидаги илк учрашувга 59 минг чипта сотиб олган.

Эслатиб ўтамиз, “Сан-Сиро” стадиони ўз бағрига 80 минг мухлисни сиғдира олади.