"Милан"нинг режалари ўзгарди

“Милан” клуби раҳбарияти жамоанинг трансфер режаларига бироз ўзгартириш киритишди.

Гап шундаки, "россонерилар" бунгача "Атлетико" форварди Анхель Корреани сотиб олиш ҳақида иш олиб боришаётган эди. Бироқ, сўнгги хабарларга қараганда “Милан”нинг бу борадаги эътибори Бразилиянинг “Гремио” клуби вингери Эвертон Соаресга тушган.

Таъкидлаш керакки, Соарес жорий ёз Бразилияда бўлиб ўтган Америка кубогида энг яхши тўпурар бўлган эди.

Эслатиб ўтамиз, Бразилия терма жамоаси аъзосини дастлаб “Арсенал” сотиб олишга ҳаракат қилган эди. Бироқ, трансфер амалга ошмади. “Гремио” эса уни 40 млн еврога баҳоламоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!