"Милан"нинг собиқ футболчиси президентлик сайловларида мағлуб бўлиб истеъфога чиқди

Италиянинг "Милан" клуби ва Либерия миллий терма жамоасининг собиқ ҳужумчиси Жорж Веа президентликдан истеъфога чиқди. У 2017 йилда ўз мамлакати яъни Либерия президенти этиб сайланган эди. 2024 йилги сайловларда эса, мағлуб бўлиб, истеъфога чиқди.

"Биз жуда кўп яхшилик қилдик. Мен футболда кўп йиллардан сўнг ўз мамлакатимга нимадир қайтариш кераклигини ҳис қилдим.

Сиёсатга киришимнинг асл сабаби тинчлик эди. Африкада, агар биз ниманидир ўзгартирмоқчи бўлсак, халқлар ўртасидаги тинчликни таъминлашимиз керак"
, - деди "Милан"нинг собиқ форварди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!