"Милан"нинг собиқ ҳимоячиси фаолиятини якунлади
Италиялик машҳур ҳимоячи Даниэле Бонера бутсаларини михга илди. Айтиш керакки, 38 ёшли футболчи "Вильярреал" билан шартномаси якунлангач, ўзининг профессионал фаолиятини якунлашга қарор қилган.
Бироқ, Бонера энди ишсиз қолмайди, “Милан” раҳбарияти унга жамоа бош мураббийи Марко Жампаолонинг мураббийлар штабидан иш таклиф қилишини маълум қилди.
Маълумот учун, Бонера фаолияти давомида "Брешия", "Парма", "Милан" ва "Вильярреал" каби клубларда тўп сурган.
Фикрлар