Миллатлар Лигаси 6-туридан ўрин олган Босния - Италия учрашуви ўз якунига етди. Унда меҳмонлар 2:0 ҳисобида зафар қучди.

"Мовий гвардия"нинг голлари Андреа Белотти ҳамда Доминико Берарди томонидан киритилди.

Ушбу ғалаба италияликларга ярим финал чипталарини тақдим этди. Босния ва Герцеговина терма жамоаси эса, гуруҳда сўнгги ўринни эгаллади.

Энди Италия финал остонасида Бельгия, Франция ва Испания терма жамоаларидан бири билан ўйнайди.

  • 90+3'

    Учрашув якунланди. Матнли трансляция Жавоҳир Азимов томонидан олиб борилди.

  • 90+1'

    Инсиньенинг зарбаси ноаниқ кетди.

  • 90'

    Асосий вақтга 3 дақиқа қўшиб берилди.

  • 88'

    Ўйин сўнгида ҳам меҳмонлар фаолликни тўхтатмаяпти.

  • 85'

    Кевин Лазаньянинг зарбаси кучли, бироқ ноаниқ чиқди.

  • 82'

    Синиса Саничанин жароҳат олиб, майдонда ётибди.

  • 80'

    Бенжамин Татар захирага олинди. Унинг ўрнига Амар Рахманович ўйинга қўшилди.

  • 77'

    Миралем Пьянич майдонни тарк этди. Унинг ўрнида Владан Данилович ҳаракат қилади.

  • 74'

    Италияликлар навбатдаги бурчак тўпидан наф чиқара олишмади.

  • 71'

    Раде Крунич ўрнига Стипе Лончар майдонга тушди.

  • 68'

    ГООООООООООЛЛЛЛЛЛЛ! Берарди ҳисобни ишончли кўринишга келтириб қўйди.

    Жоржиньонинг заргарона узатмасини Берарди дарвозага тўғирлаб юборди.

  • 65'

    Рақибига нисбатан қўполлик ишлатган Берарди ҳам сариқ карточкага лойиқ кўрилди.

  • 63'

    Адван Кадушич огоҳлантирилди.

  • 60'

    Бурчак тўпини тезда ўйинга киритган итальянлар хавфли вазиятга эга бўлди: Ачербининг зарбасидан кейин тўп устундан қайтди.

  • 57'

    Италиянинг қарши ҳужуми Инсиньенинг ноаниқ узатмаси натижасида тўхтаб қолди.

  • 53'

    Локателли жарима майдони яқинида рақибига нисбатан қоида бузди. Ҳакам жарима зарбаси белгилади.

  • 50'

    Белотти яхши позиция танлаб, тўпни қабул қилди. Бироқ зарба кўнгилдагидек чиқмади.

  • 48'

    Бенжамин Татар жарима майдонига уирмай зарба берди. Тўп устун ёнгинасидан ўтиб кетди.

  • 46'

    Иккинчи тайм бошланди!

  • 45+2'

    Танаффус!

  • 45'

    Биринчи бўлимга 1 дақиқа қўшиб берилди.

  • 44'

    Жарима майдони ичидан Амер Горяк ноаниқ зарба йўллади.

  • 42'

    Тайм сўнгини Италия фаолроқ ўтказмоқда. Уларнинг ҳужумлари хавфлироқ чиқяпти.

  • 39'

    Қарши ҳужумга ўтган Инсинье жамоасига вазият олиб келди. Лоренцо яхши дриблинг намойиш этиб, зарба берди. Дарвозабон тўпни ушлаб олди.

  • 37'

    Смаил Превлякнинг яқин масофадан берган зарбасини Доннарумма қайтарди.

  • 33'

    Бенжамин Татар воқеалар ривожидан игарилаб кетди.

  • 30'

    Раде Крунич бир рақибидан ўтишни уддалади. Бироқ кўпчилик бўлиб олган италияликлар вазият кескинлашишига йўл қўймади.

  • 27'

    Инсиньенинг ўзига хос услубда, дарвозабонни чалғитувчи зарбасига бироз аниқлик етишмади.

  • 24'

    Мезбонлар ҳужумда қоида бузди. Тўп Пьяничнинг қўлига тегиб кетди.

  • 22'

    ГООООООООООЛЛЛЛЛЛЛ! Белотти ҳисобни очди!

    Инсенье узатган тўпни Андреа дарвозага киритди.

  • 20'

    Алессандро Флоренци бўш ҳудудга югурди. Бироқ ортдан етиб келган рақиблар унга зарба бериш имкониятини қолдирмади.

  • 17'

    Чррлука тўпни жарима майдонига оширди. Ҳимоячилар уни қайтарди.

  • 14'

    Ҳозирча, назорат "скуадро адзурро" томонда.

  • 11'

    Боснияликлар ўта оддий вазиятда ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетишди.

  • 10'

    Жарима майдони марказига Барелла тўп оширди. Ҳимоячи катта қийинчилик билан тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди.

  • 7'

    Майдон эгаларининг ҳужумларини италиялик ҳимоячилар осонликча бартараф этишга муваффақ бўлмоқда.

  • 5'

    Мезбонлар бурчак тўпини амалга оширди. Бироқ ҳужумда қоида бузилганлиги учун ҳакам тўпни меҳмонларга олиб берди.

  • 3'

    Кутилганидек, ўйинни италиялликлар фаолроқ бошлади. Тўп назорати Манчини шогирдларида.

  • 1'

    Ўйин бошланди!

  • 0'

    Сардорлар иштирокидаги расмий жараёнлар ортда қолди. Старт учун барчаси шай!

  • 0'

    Футболчилар майдонга тушиб келди. Миллий мадҳиялар янгради!

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!