Миллатлар лигаси: Англия бор аламини Исландиядан чиқариб олди

УЕФА Миллатлар лигаси А2 гуруҳи 6-тури доирасида Англия "Уэмбли"да Исландияни қабул қилиб, ишончли ғалабани қўлга киритди.

Ўйин инглизларнинг тўлақонли устунлигида ўтди. Ўйиннинг 20-дақиқасида Деклан Райс Фил Фоденнинг узатмасини боши билан дарвозага тўғрилаб қўйди. Кейинроқ, исландияликлар Мэйсон Маунтга жарима майдони ичида зарба бериш имкониятини беришди ва ярим ҳимоячи дарвозанинг ўнг қуйи қисмига аниқ зарба йўллаб, ҳисобдаги фарқни иккитага оширди.

Иккинчи таймда Исландия ўзига кела бошлади, бироқ 54-дақиқада Биркир Севарссон иккинчи қўпол ўйини учун қизил карточка олиб, майдонни тарк этди. 80-дақиқада Фил Фоден Жейдон Санчонинг узатмасидан сўнг, дарвозани ишғол қилди. Тўрт минут ўтгач, Фоден яна бир ҳужумни ажойиб зарба билан якунлаб, ҳисобдаги фарқни тўрттага етказиб қўйди.

Шу тариқа, Англия 6 ўйинда 10 очко жамғариб, А2 гуруҳида учинчи ўринни эгаллади. Исландия эса турнирни очко жамғармаган ҳолда якунлади.

  • 90+4'

    Ўйин якунланди.

  • 90'

    Иккинчи таймга уч дақиқа қўшиб берилди.

  • 90'

    Букайо Саканинг зарбаси ноаниқ чиқди.

  • 88'

    Исландияда ўзгариш. Биркир Бьярнасон ўрнини Исак Йоханессонга бўшатиб берди.

  • 88'

    Эйнсли Мэйтленд-Найлснинг бурчакдан узатган пасини ҳимоячилар қайтаришди.

  • 85'

    Киран Триппьер захирага олинди, Эйнсли Мэйтленд-Найлс майдонга тушди.

  • 84'

    ГООООООООЛ! Фил Фоден қанотдан дарвозанинг ўнг қўйи бурчагини аниқ нишонга олди.

  • 83'

    Киран Триппьернинг пасини ҳимоячилар қайтаришди.

  • 80'

    ГООООООЛ! Жейдон Санчо Фил Фоденни тўп билан таъминлади. У эса ҳимоячиларни ортда қолдириб, дарвозани ишғол қилмоқда.

  • 79'

    Зарбалар сони: 18-1

  • 76'

    Тэмми Абрахам эса Харри Кейн ўрнини эгаллайди.

  • 75'

    Инглизлар янги кучларни майдонга туширмоқда. Жейдон Санчо Жек Грилиш ўрнини тўлдиради.

  • 75'

    Харри Кейннинг зарбасини ҳимоячи майдондан ташқарига чиқариб юборди.

  • 73'

    Альберт Гюдмюндссон учун ҳам баҳс якунланди, Жон Дагур Торштейнссон майдонга тушди.

  • 73'

    Йон Дади Бёдварссон майдонни тарк этди, Кольбеинн Сигторссон ўйинга қўшилди.

  • 72'

    Кари Арнасон қўполлиги учун сариқ карточка билан огоҳлантирилди.

  • 69'

    Харри Магуайрнинг жарима майдонига узатмасини ҳимоячилар қайтаришди.

  • 67'

    Қанот ҳакамнинг байроғи кўтарилди. Букайо Сака офсайдда қолиб кетди.

  • 66'

    Фил Фоденнинг зарбасига ҳимоячи тўғоноқ бўлди.

  • 64'

    Мэйсон Маунт ўрнига Гарри Уинкс майдонга тушди.

  • 64'

    Ўзгариш навбати инглизларга келди. Кайл Уокер ўрнини Тайрон Мингзга бўшатиб терди.

  • 63'

    Англия бурчак тўпидан фойдалана олмади.

  • 62'

    Ўзгариш.  Рунар Сигуренссон ўрнини Хольмар Эйольфссонга бўшатиб берди.

  • 60'

    Кари Арнасон бурчакдан узатилган пасни боши билан дарвозага йўллади, бироқ зарба бироз ноаниқ бўлди.

  • 60'

    Исландия бурчак тўпи тепиш имкониятини қўлга киритди.

  • 55'

    Эрик Дайернинг узатмасини ҳимоячилар бартараф этишди.

  • 54'

    Мағлубиятга учраетган Исландия ўйинни 10 киши бўлиб давом эттиради. Биркир Севарссонга учрашув хаками қизил карточка кўрсатди.

  • 52'

    Инглизлар ҳужум уюштириш учун йўл қидирмоқда.

  • 49'

    Сверрир Ингасон қўполлиги учун сариқ карточка билан огоҳлантирилди.

  • 48'

    Рунар Сигуренссоннинг жарима зарбасини ҳимоячилар осонлик билан қайтаришди.

  • 48'

    Инглизлар қўполлик ишлатди. Меҳмонлар жарима тўпи тепишади.

  • 46'

    Ўзгариш. Эгмундур Кристинссон захирага олинди, Ханнес Халльдоурссо ўйинга қўшилди.

  • 46'

    Иккинчи тайм бошланди.

  • 45+2'

    Ҳакам футболчиларни танаффусга таклиф қилди.

  • 45'

    Биринчи таймга бир дақиқа қўшиб берилди.

  • 45'

    Рунар Сигуренссоннинг қўполлигидан сўнг ҳакам ўйинни тўхтатди.

  • 42'

    Букайо Сака рақибини йиқитди, ҳакам уни оғзаки огоҳлантирди.

  • 41'

    Йон Дади Бёдварссон қўполлик ишлатди. Инглизлар жарима тўпи тепишади.

  • 38'

    Харри Кейн гол уриш имкониятини қўлдан чиқарди. Зарбага бироз аниқлик етишмади.

  • 37'

    Инглизлар бурчак тўпидан унумли фойдалан олишмаяпти. Бу сафар ҳам ҳимоячилар аниқ ўйнашди.

  • 37'

    Харри Кейннинг зарбаси хавфли, бироқ ноаниқ чиқди.

  • 36'

    Киран Триппьернинг узатмасини ҳимоячилар қайтаришди.

  • 35'

    Фил Фоденнинг зарбасини дарвозабон қийинчилик билан қайтармоқда

  • 35'

    Фил Фоденнинг узатмасини дарвозабон ушлаб олди.

  • 32'

    Букайо Саканинг пасига ҳимоячи блок қўйди, бурчак тўпи.

  • 31'

    Мэйсон Маунт қўполлик ишлатди. Исландия жарима тўпи тепади.

  • 31'

    Инглизларнинг бурчак тўпи ҳимоячилар томонидан қайтарилди.

  • 30'

    Фил Фоденнинг кучли зарбасини дарвозабон қийинчилик билан қайтарди.

  • 29'

    Йон Дади Бёдварссон офсайдда қолиб кетди.

  • 28'

    Харри Кейннинг зарбаси ноаниқ бўлди.

  • 24'

    ГОООООООЛ! Мэйсон Маунт ҳимоячини алдаб ўтиб, дарвозабонинг узоқ бурчагини аниқ нишонга олди.

  • 24'

    Жек Грилишнинг узатмасини ҳимоячи қайтарди.

  • 23'

    Тўп назорати 80:20.

  • 22'

    Англия штурм уюштирди, бироқ дарвозабон ва ҳимоячилар аниқ ўйнашди.

  • 20'

    ГОООООЛ! Деклан Райс Фил Фоден узатган пасни боши билан дарвозага тўғрилаб қўйди.

  • 19'

    Виктор Пальссон қўполлик ишлатди. Инглизлар жарима тўпи тепишади.

  • 19'

    Эрик Дайернинг узатмасига жамоадошлари ета олишмади.

  • 15'

    Жек Грилиш ҳимоячиларни алдаб ўта олмади. Мезбонлар эркин зарба билан ўйинни давом эттиришади.

  • 13'

    Рунар Сигуренссонга тиббий ердам кўрсатилди.

  • 12'

    Кайл Уокер тўпга ўйнамади деб топди хакам ва унга ҳам сариқ карточка кўрсатди.

  • 11'

    Биркир Севарссон ортдан келиб рақибини йиқитди ва сариқ карточка билан огоҳлантирилди.

  • 10'

    Виктор Пальссон рақиқбига қарши қўполлик ишлатди.

  • 9'

    Киран Триппьер ўйиндан ташқари ҳолатда.

  • 8'

    Биркир Бьярнасон қўполликк ишлатди.

  • 8'

    Ари Скуласоннинг узатмаси қайтарилди. Англия қарши ҳужум уюштириб кўради.

  • 7'

    Йон Дади Бёдварссон тўпга улгурмади. Магуйар тўпни майдон ташқарисига тепиб юборди.

  • 6'

    Харри Кейн офсайдда қолиб кетди.

  • 6'

    Биркир Севарссон тўпни жарима майдонига етказиб берди, бироқ Пикфорд тўпни муштлари билан уриб юборди.

  • 4'

    Бурчак тўпидан сўнг инглизлар кучсиз зарба билан ҳужумини якунлашди.

  • 4'

    Маунт ҳимоячилардан ўтиб зарба бера олмади. бурчак тўпи.

  • 3'

    Харри Магуйар ҳужум ташкил қилмоқчи бўлди, бироқ ҳимоячи тўпни қайтарди.

  • 2'

    Англияда қисқа паслар билан ўйинни бошлади.

  • 1'

    Ўйин бошланди.

  • 0'

    Футболчилар майдонга чиқиб келишмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!