Миллатлар Лигаси. Англия ўз уйида таслим этилди

УЕФА Миллатлар Лигаси 4-турида Англия Дания билан "Уэмбли"да баҳс олиб бориб, кичик ҳисобда мағлубиятга учради. Ўйиннинг 31 дақиқасида Харри Магуайр қўпол ўйини учун ҳакам томонидан иккинчи сариқ карточка билан жазоланди. 35 дақиқада эса, Кайл Уокер ўз жарима майдонида рақиб футболчисига қарши қўпол ўйнади, вазиятни аниқ кўриб турган учрашув ҳаками пенальти белгилади. 11 метрлик зарбани аниқ амалга ошириб, ўйиндаги ягона гол муаллифи бўлди.

  • 90+3'

    Учрашув якунланди. "Уэмбли"даги баҳсни сиз билан Одилов Азизбек кузатиб борди.

  • 90'

    Учрашув ҳаками ўйинга уч дақиқа қўшиб берди.

  • 88'

    Ўзгариш. Матиас Йенсен майдонга тушди, Пьер Хейбьерг захирага олинди.

  • 86'

    Ҳакам инглизларни аяб ўтирмаяпти. Харри Кейнга қарши қўпол ўйналди, аммо ҳакам эътироз учун Калвин Филлипсга сариқ карточка кўрсатди.

  • 85'

    Жордан Хендерсон эътирозлари учун ҳакам томонидан сариқ карточка билан огоҳлантирилди.

  • 81'

    Англия жарима майдони ичида Данияликлар хавфли ҳужум ташкил қилишди. Вазият Поулсенниг зарбаси билан якунланди.

  • 79'

    Бурчакдан етказиб берилган узатмани Конор Коуди ўзига бўйсундира олмади, ҳимоячилар хавфни бартараф этишди.

  • 78'

    Англия жарима зарбаси тепишга имкониятни қўлга киритди. Рис Жеймснинг кучли зарбасини Каспер Шмейхел қайтарди. Инглизлар бурчак тўпи тепишади.

  • 77'

    Англияда ўзгариш. Жордан Хендерсон Деклан Райс ўрнига майдонга тушди.

  • 75'

    Бурчакдан узатиб берган пасини ҳимоячилар осонлик билан қайтаришди.

  • 75'

    Жарима майдонида пайдо бўлган Пионе Систо қўлай имкониятга эга бўлди, бироқ ҳимоячилар тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди. Дания бурчак тўпи тепади.

  • 73'

    Данияда ўзгариш. Мартин Брэйтуэйт ўрнига Янник Вестергор ўйинни давом эттиради.

  • 73'

    Гарри Саутгейт Мэйсон Маунтни ҳам майдондан олиб ташлади, Жейдон Санчо ўйинга қўшилди.

  • 73'

    Анлияда ўзгариш. Маркус Рэшфорд майдонни тарк этди, унинг ўрнига Доминик Кальверт-Льюин ўйинни давом эттиради.

  • 70'

    Майдон марказида Харри Кейнга нисбатан қўполлик ишлатилди. Хакам жарима тўпи белгилади, англияликлар қисқа паслар билан дархол ўйинни давом эттиришди.

  • 69'

    Калвин Филлипс рақиб футболчисга нисбатан қўпол ўйнади, Дания жарима тўпи тепиш имкониятига эга бўлди.

  • 68'

    Пионе Систо жарима майдонига тўпни етказиб берди, Даниэль Васснинг боши билан йўллаган зарбаси ноаниқ бўлди.

  • 66'

    Мэйсон Маунт гол учун қулай имкониятга эга бўлди. Бурчакдан етказиб берилган тўпни боши билан дарвозага йўллади, аммо дарвозабон вазиятни бартараф этди.

  • 66'

    Бурчак тўпи! Калвин Филлипс тўп олдида.

  • 65'

    Маркус Рэшфор қанотдан ажойиб зарба берди, бироқ ҳимоячилар тўп йўлига тўғоноқ бўлишди. Инглизлар бурчак тўпи тепишади.

  • 63'

    Рис Жеймс тўпни ўзига бўйсиндириб олиб, дарвозага зарба йўллади. Каспер Шмейхел қийинчиликсиз тўпни эгаллаб олди.

  • 59'

    Дания узун паслар билан ҳужум ташкил қилмоқчи бўлди, бироқ Пионе Систонинг узатмасига Йоаким Мехле етиб бора олмади.

  • 57'

    Дания бурчак тўпи тепиш имкониятини қўлга киритди. Кристиан Эриксен тўпни ўзига яқин бўлган жамоадошига узатиб ҳужум ташкил қилди, бироқ инглизлар тартибли ўйнаб хавфни бартараф этди.

  • 56'

    Кайо Уокер жарима майдони ичида тўпни рақиб футболчиларига бериб қўйди. Дания хавфли вазиятга эга бўлди, бироқ  Конор Коуди аниқ ўйнаб тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди.

  • 55'

    Маркус Рэшфорднинг ўнг қанот жарима майдони ташқарисидан йўллаган зарбаси ноаниқ чиқди.

  • 51'

    Жамоалар навбати билан қўполлик ишлатмоқда. Бу сафар Деклан Райс ноҳақ

  • 49'

    Томас Дилэйни майдон марказида Калвин Филлипсга қарши қўпол ўйнади. Хакам вазиятни кўздан қочиргани йўқ.

  • 46'

    Биринчи таймда сариқ карточка олган Андреас Кристенсен захирага олинди. Матиас Йоргенсен ўйинга қўшилди.

  • 46'

    Дания иккинчи таймни ўзгариш билан бошлади. Йоаким Мехле Роберт Сков ўрнига ўйинни давом эттиради.

  • 46'

    Хакамнинг иккинчи таймни бошлаб берувчи хуштаги янгради.

  • 45+3'

    Биринчи тайм якунланди.

  • 45+1'

    Қўпол ўйини учун Пьер Хейбьерг сариқ карточка билан жазоланди.

  • 45+1'

    Биринчи таймга уч дақиқа қўшиб берилди.

  • 41'

    Бир киши кам бўлиб қолганига қарамасдан Англия ҳужум ташкил қилишга уриниб кўрмоқда.

  • 38'

    Андреас Кристенсен Харри Кейнни тўхтатиб қолди. Хесус Хиль Мансано данияликга сариқ карточка кўрсатид.

  • 37'

    Данияда ўзгариш! Харри Магуайер билан тўқнашиб кетган Каспер Дольберг ўйинни давом эттира олмайди. Пионе Систо унинг ўрнига ўйинни давом эттиради.

  • 36'

    Мезбонларда ўзгариш. Мэйтленд-Найлс ўз ўрнини Тайрон Мингсга бўшатиб берди.

  • 35'

    ГОЛ!  Кристиан Эриксен пенальтини аниқ амалга ошириб, ҳисобни очди.

  • 34'

    Пенальти. Англиялик ҳимоячиларнинг навбатдаги хатоси 11 метрлик зарба билан якунланди.

  • 33'

    Англияда ўзгариш бўлиши мумкин. Тайрон Мингз майдонга тушишга тайёргарлик кўрмоқда.

  • 31'

    Харри Магуайер Англияни қийин аҳволга солиб қўйди. Майдон марказида Харри Дольбергга нисбатан қўпол ўйнади. Бош ҳакам ҳимоячига иккинчи сариқ карточкани кўрсатиб, майдондан четлатди.

  • 29'

    Деклан Райс юқорилатиб Мэйсон Моунтга пас узатиб берди, вингер эса тўпни ўзига бўйсунтириб яхшироқ имкониятда турган Харри Кейнни тўп билан таъминлади, бироқ инглизлар сардорининг зарбаси ўхшамади.

  • 29'

    Англия Дания ҳимоясида бўшлиқ қидириш билан банд.

  • 27'

    Кристиан Эриксен жарима зарбасидан юқорилатиб тўпни етказиб берди. Ҳимояга ёрдамга келган Харри Кейн боши билан хавфни бартараф этди.

  • 26'

    Рис Жеймс ўз қанотида Сковга қарши қўпол ўйнади. Дания жарима зарбаси тепиш имкониятига эга бўлди.

  • 25'

    Англия бурчак тўпи тепиш имкониятига эга бўлди, аммо данияликлар осонлик билан хавфни бартараф этишди.

  • 24'

    Дольберг ўнг қанотдан Англия жарима майдонига ёриб кириб зарба берди, бироқ бу Пикфордга қийинчилик тўғдирмади.

  • 22'

    Англия позицион ҳужум ташкил қилмоқда.

  • 21'

    Ортда қолган дақиқалар мобайнида инглизлар рақиб дарвозаси томон битта аниқ зарба йўллади, Данияда эса бу кўрсаткич 0 га тенг.

  • 17'

    Маркус Рэшфорддан ажойиб зарби, бироқ Каспер Шмейхел ҳам ўз ўрнида.

  • 15'

    Юссуф Поульсен рақиб футболчисига қарши қўпол ҳаракат қилди. Хесус Хиль Мансано жарима тўпи белгилади.

  • 9'

    Каспер Долберга Пикфорд дарвозаси томон кучли зарба йўллади, бироқ зарба ноаниқ кетди. Анлия эркин зарба билан ўйинни давом эттиради.

  • 8'

    Юссуф Поульсен Англия жарима майдонига тўпни юқоридан узатиб берди, бироқ ҳимоячилар тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборишди. Дания бурчак тўпи тепиш имкониятига эга бўлди.

  • 5'

    Харри Магуайер рақиб футболчисига нисбатан ўта қўпол ўйнади. Рефере ўйиндаги дастлабки сариқ карточкани кўрсатди.

  • 2'

    Эйнсли Мэйтленд-Найлс дриблинг уйиштириб кўрмоқчи бўлди, бироқ ҳимоячилар уни осонлик билан тўхтатиб қолишди.

  • 1'

    Учрашув бош ҳаками Хесус Хиль Мансанонинг хуштаги чалинди ва инглизлар ўйинни майдон марказидан бошлаб беришди.

  • 0'

    Ассалому алейкум қадрли футбол иҳлосмандлари. Бугун сизлар билан Англия - Дания ўйинин бирга кузатиб борамиз.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!