Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоасининг навбатдаги йиғин учун кенгайтирилган таркиби маълум

CHERY AUTO

Жамолиддин Раҳматуллаев бошқарувидаги Ўзбекистон U-18 терма жамоаси 4–9 январь кунлари Миллий футбол марказида навбатдаги ўқув-машғулот йиғинларига киришади.

Tecno

Ёшларимиз йиғиннинг иккинчи қисмини Туркияда давом эттирадилар. Йиғин доирасида 11 ва 14 январь кунлари Туркияга қарши ўртоқлик учрашувлари бўлиб ўтади. 

Эслатиб ўтамиз, жамоамиз 2026 йилда U-20 Осиё кубоги саралаш мусобақасида иштирок этади. 2027 йилда эса Осиё кубоги ва юртимиз мезбонлик қиладиган U-20 Жаҳон чемпионатига тайёргарлик олиб боради. 

Бош мураббий томонидан январь ойидаги йиғинга жалб этилган футболчиларнинг рўйхати билан танишинг.

Бу ҳақда УФА маълум қилди

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!