Миллатлар лигаси. Бельгия сафарда Исландияни йирик ҳисобда мағлуб этди

Рейкьявик шаҳридаги «Лаугардалсвёллур» стадионида кечган беллашув меҳмонларнинг 3:0 ҳисобидаги йирик ғалабаси билан якун топди.

Биринчи бўлимда бельгияликлар икки марта исландлар дарвозасини ишғол этишди. Даставвал 29-дақиқада Эден Азар пенальтидан гол киритиб, ҳисобни очди. Орадан икки дақиқа ўтиб эса Ромелу Лукаку рақиб дарвозасини ишғол қилди.

Ўйин сўнггида эса яна ўша тиниб-тинчимас Лукаку Исландия дарвозасига учинчи голни киритди

Миллатлар лигаси. 2-тур

Исландия – Бельгия 0:3 (0:2, 0:1)

Голлар: 0:1 – 29, пенальти Азар, 0:2 – 31 Лукаку, 0:3 – 81 Лукаку.

Исландия – Халльдоурссон, Ингасон, Сигурдссон, Магнуссон, Скуласон (Паульссон, 80), Хадльвредссон (Траустасон, 84), Бьярнасон, Сигурдссон, Сигурйонссон, Сэварссон,Бедварссон (Сигторссон, 71).

Бельгия – Куртуа, Компани, Вертонген, Менье, Алдервейрелд, Тилеманс (Дембеле, 80), Феррейра Карраско (Шадли, 70), Витцель, Азар (Азар, 89), Мертенс, Лукаку.

Огоҳлантиришлар: Сэварссон (55).

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!