Миллатлар Лигаси. Босния - Нидерландия: Матнли трансляция

CHERY AUTO

Ассалому алайкум, муҳтарам футбол ихлосмандлари! Бугун УЕФА Миллатлар Лигаси доирасида Босния ҳамда Нидерландия терма жамоалари ўртасидаги баҳс бўлиб ўтади. Уни сизлар билан Жавоҳир Азимов кузатиб боради.

Tecno

  • 90'

    Учрашув якунланди! Матнли трансляция Жавоҳир Азимов томонидан олиб борилди!

  • 90'

    Ўйин сўнгида Бабель жамоасига ғалабани олиб бериши мумкин эди. Аммо у қулай позициядан зарба бера олмади.

  • 90'

    Асосий вақтга 4 дақиқа қўшиб берилди.

  • 88'

    Баҳс сўнгини меҳмонлар бироз фаол ўтказмоқда. Ғалаба уларга кўпроқ зарур.

  • 86'

    Натан Аке ва Бабель ўйинга қўшилди. Уларнинг ўрнига Дэйли Блинд ҳамда Промес захирага олинди.

  • 85'

    Жарима майдони марказига ташлаб берилган тўпни Френки дарвозага йўллади. Аммо унинг зарбаси йўлига ҳимоячилар тўғаноқ бўлди.

  • 84'

    Хожик қанотдан яхши ёриб кирди. Аммо тўпни ўзидан бироз узоқлаштириб юборди.

     

  • 81'

    Френки Де Йонг ўзининг чиройли ҳаракатлари билан зерикарли ўйинга безак киритишга ҳаракат қилмоқда.

  • 78'

    Бурчакдан оширилган тўпни дарвозага йўллаган Люк Де Йонгнинг зарбасини ҳам Шехич бартараф эта олди.

  • 77'

    Вейналдумнинг заргарона узатмасидан кейин дарвозабон қаршисида ёлғиз қолган Френкининг зарбасини дарвозабон қайтарди.

  • 75'

    Пьянич ҳамда Крунич майдонни тарк этди. Уларнинг ўрнига Хожич ва Лончар ўйинга қўшилди.

  • 72'

    Жарима майдони ичида Френки рақибига қарши қоида бузди. Ҳакам ўйинни тўхтатди.

  • 69'

    Жеконинг қулай узатмасидан кейин зарба позициясига чиққан Пьяничнинг уринишини дарвозабон қайтарди.

  • 68'

    Ван Дейк елкама-елка курашда Жекога имконият қолдирмади.

  • 65'

    Майдон эгалари бурчак зарбасидан наф чиқара олишмади.

  • 64'

    Голландларнинг навбатдаги ҳужуми бесамар якунланди.

  • 61'

    Милан Журич ўрнига Эдин Жеко майдонга тушди.

  • 59'

    Меҳмонлар позицион ҳужум уюштирмоқда. Аммо ҳимоячиларнинг сергак ўйини жарима майдонига ёриб киришга имкон қолдирмаяпти.

  • 57'

    Хажикадуничга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

  • 54'

    Татар ўз ўрнини Хажиахметовичга бўшатиб берди.

  • 53'

    Де Бур шогирлари эрта прессинг уюштирмоқда. Натижада, меҳмонлар ҳимоячилари саросимада қолмоқда.

  • 51'

    Вейналдумнинг зарбаси аниқ, аммо кучсиз чиқди.

  • 50'

    Френкининг жарима майдони ичига узатмасига шериги ета олмади.

  • 48'

    Боснияликларнинг камсонли ҳужумларидан навбатдагиси ноаниқ пас туфайли узилиб қолди.

  • 46'

    Иккинчи тайм бошланди!

  • 46'

    Бўлимлар оралиғида майдон эгалари сафида ўзгариш: Колашинац Кадушич ўрнига ўйинга қўшилди.

  • 46'

    Футболчилар майдонга қайтди. Биз ҳам қайтамиз!

  • 45'

    Биринчи бўлимга вақт қўшиб берилмади. Танаффус!

  • 44'

    Рақибига нисбатан қўпол ўйнаган Кадушич огоҳлантирилди. Тайм сўнгида голландларда стандарт вазият юзага келди.

  • 42'

    Де Йонгнинг бош билан йўллаган зарбаси бироқ ноаниқ кетди.

  • 40'

    Меҳмонларнинг бурчак зарбасидан жарима майдони ичида Промес тўпни қабул қилиб олди. Лекин ҳимоячилар унга зарба бериш имкониятини қолдирмади.

  • 38'

    Де Бур шогирдлари яхши ҳужумлар уюштирмоқда. Бироқ бундан фойда чиқариш имкони бўлмаяпти.

  • 35'

    Меҳмонларнинг навбатдаги ҳужуми ноаниқ узатма натижасида узилиб қолди.

  • 33'

    Голлан ҳимоячилари сунъий офсайд яратишда яхши ҳаракат қилмоқда. Журич яна бир бор ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетди.

  • 32'

    Де Рон марказда рақибига нисбатан бироз қўпол ўйнади. Ҳакам уни оғзаки огоҳлантирди.

  • 29'

    Тезкор қарши ҳужумга ўтган меҳмонлар Промеснинг ноаниқ зарбаси туфайли ортга қайтишга мажбур бўлди.

  • 28'

    Кутилмаганда мезбонлар ажойиб комбинация билан рақиб жарима майдонига ёриб кирди. Аммо ҳал қилувчи вазиятда бироз хотиржамликка йўл қўйишди.

  • 26'

    Майдон эгалари ҳам биро муддат тўпни назорат қилишга ҳаракат қилмоқда. Аммо рақиб бунга имконият қолдирмаяпти.

  • 24'

    Журич сунъий офсайд қурбони бўлиб қолди.

  • 23'

    Ван Дейк қанотдан узатилган барча тўпларни қайтармоқда. Бугун мезбонлар ҳужумчиларига осон бўлмаслиги тайин.

  • 21'

    Тўпни рақибидан тезда олиб қўяётган голландлар олдинга ўтишга шошилмаяпти.

  • 18'

    Ван Дейк дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиқиб кетаётган рақибини тўхтатди.

  • 16'

    Боснияликларнинг бурчак зарбаси бесамар якунланди.

  • 13'

    Меҳмонлар рақиб жарима майдони атрофида узатмалар амалга ошириб, қулай фурсат пойламоқда.

  • 10'

    Нидерландияликлар рақиб устидан тўлиқ устунлик қилмоқда.

  • 8'

    Меҳмонлар қанотларни тез-тез алмаштириб, рақибларини чарчатишга ҳаракат қилмоқда.

  • 5'

    Де Врейнинг бош билан берган зарбасига аниқлик етишмади.

  • 3'

    Майдон эгалари илк дақиқалардан тўп назоратини қўлга олишга ҳаракат қилмоқда.

  • 1'

    Учрашув бошланди!

  • 0'

    Футболчилар майдонга тушиб келди. Миллий мадҳиялар янгради. Старт учун барчаси шай!

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!