Миллатлар Лигаси. Франция - Швеция: Матнли трансляция

Ассалому алайкум, муҳтарам футбол ихлосмандлари. УЕФА Миллатлар Лигаси 6-туридан ўрин олган Франция - Швеция учрашуви матнли тарзда эътиборингизга ҳавола этилади. Уни сизлар билан Жавоҳир Азимов кузатиб боради.

  • 90+5'

    Учрашув якунланди! Матнли трансляция Жавоҳир Азимов томонидан олиб борилди!

  • 90+5'

    ГООООООООООЛЛЛЛЛЛЛ! Коман ўйинга нуқта қўйди!

    Қарши ҳужумга ўтган Кингсли Коман рақибнинг бўш қолган дарвозасига тўпни осонликча киритишга муваффақ бўлди.

  • 90+2'

    Катта куч билан олдинга ўтган шведлар ҳужумда хатога йўл қўйди. Эмиль Форсберг қўполлик ишлатди.

  • 90'

    Асосий вақтга 4 дақиқа қўшиб берилди.

  • 88'

    ГООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛ! Бенгтссон ҳисобни қисқартирди!

    Марказга узатилган пасдан кейин Пьер Бенгтссон бўш қолган дарвозага тўп киритди.

  • 88'

    Погбанинг узоқ масофадан йўллаган зарбасига аниқлик етишмади.

  • 86'

    Оливье Жиру майдонни тарк этди. Унинг ўрнига Кингсли Коман ўйинни давом эттиради.

  • 83'

    Тўпни қабул қилиб олган Жиру зарба йўллади. Ольсен яна бир бор сейв ижро этди.

  • 81'

    Пьер Бенгтссоннинг зарбасини Льорис ортиқча қийинчиликсиз ушлаб олди.

  • 78'

    Стивен Нзонзи Адриен Рабьо ўрнига майдонга тушди.

  • 76'

    Гризманн жуда яхши имкониятни кўкка совурди! Антуан зарба позициясидан ўта ноаниқ зарба йўллади.

  • 74'

    Мезбонлар ҳимоячилари дарвоза томон кетаётган яна бир зарбаси қайтаришни уддалади.

  • 71'

    Кулусевски бу сафар ўзи зарба берди. Тўп йўлига ҳимоячилар тўғаноқ бўлди.

  • 68'

    Деян Кулусевски офсайддаги шеригига тўп оширди. Ҳакам ўйинни тўхтатди.

  • 65'

    Мусса Сиссоконинг марказга узатмасини шведлар осонликча қайтарди. Бунчалик оддий ўйнаш ярамайди!

  • 62'

    Маркус Бергнинг зарбаси Льорисга ортиқча муаммо туғдирмади.

  • 59'

    ГООООООООООЛЛЛЛЛЛЛ! Жиру ҳисобни ишончли кўринишга келтирди!

    Мбаппенинг қулай узатмасини Оливье дарвозага тўғирлаб юборди.

  • 58'

    Жароҳат олган Маркус Тюрам ўрнига Килиан Мбаппе ўйинга қўшилди.

  • 57'

    Маркус Тюрамга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

  • 55'

    Алексей Кульбаковнинг жаримадан йўллаган зарбасига аниқлик етишмади.

  • 52'

    Оливье Жирунинг бош билан берган зарбаси ноаниқ кетди.

  • 49'

    Стандарт вазиятдан Динь шериларига тўп оширди. Бироқ ҳимоячилар хавфни бартараф этишни уддалади.

  • 46'

    Бўлимлар оралиғида мезбонлар сафида ўзгариш: Люка Эрнандес ҳамда Рафаэль Варан майдондан олинди. Улар ўрнига Люка Динб ва Курт Кума ўйинга қўшилди.

  • 46'

    Иккинчи тайм бошланди!

  • 46'

    Футболчилар майдонга қайтди. Биз ҳам қайтамиз!

  • 45+1'

    Танаффус!

  • 45'

    Биринчи бўлимга 1 дақиқа қўшиб берилди.

  • 43'

    Жарима майдонига оширилган тўпга бу сафар Жиру зарба берди. Ольсен ўз ўрнида!

  • 39'

    Адриен Рабьонинг зарбаси дарвозабон томонидан бартараф этилди.

  • 36'

    ГООООООООООЛЛЛЛЛЛЛ! Павар жамоасини ҳисобда олдинга олиб чиқди!

    Тюрамнинг зарбасидан сўнг тўп ҳимоячига тегиб, Паварга келди. Узоқ бурчакни нишонга олган Бен мўлжалда адашмади.

  • 34'

    Гризманнинг ниятини рақиб ҳимоячиси тушуниб қолди. Унинг узатмаси ўтмади.

  • 30'

    Кулуспвски ўзидан қулайроқ позицияданги шеригига тўпни узатди. Ҳимоячилар яхши ҳаракат қиилб, хавфни бартараф этди.

  • 28'

    Тўп учун курашда рақибигига нисбатан қоида бузган Кристофер Аольссон огоҳлантирилди.

  • 25'

    Маркуч Июрам воқеалар ривожидан илгарилаб кетди.

  • 22'

    Шведлар бурчак тўпидан наф чиқара олмади.

  • 20'

    Меҳмонларнинг ҳужуми Лустигнинг ўта ноаниқ узатмаси туфайли узилиб қолди.

  • 18'

    Эмиль Форсберг узоқ масофадан ўз омадини синаб кўрди. Зарбага аниқлик етишмади.

  • 16'

    ГООООООООООЛЛЛЛЛЛЛ! Жиру ҳисобни тенглаштирди!

    Тюрамдан тўпни қабул қилиб олган Оливье Жиру яқин бурчакни ишғол қилди.

  • 13'

    Эрнандеснинг марказга оширган навбатдаги тўпини ҳам шведлар узоқлаштирди.

  • 11'

    Бурчакдан етказиб берилган тўпга Жиру боши билан аниқ зарба йўллади. Дарвозабон яхши ҳаракат қилди.

  • 10'

    Люка Эрнандес жамоадошини тўп билан таъминлашни ният қилганди. Бироқ меҳмонлар тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди.

  • 7'

    Маркусс Тюрамнинг марказга узатмасини ҳимоячилар узоқлаштирди.

  • 4'

    ГООООООООООЛЛЛЛЛЛЛ! Клаэссон ҳисобни очди!

    Жарима майдони ичида тўпни қабул қилган Виктор Клаэссон дарвозабонга имконият қолдирмади.

  • 3'

    Дастлабки дақиқаларда меҳмонлар фаол ўйин кўрсатмоқда.

  • 1'

    Ўйин бошланди!

  • 0'

    Футболчилар майдонга тушиб келди. Миллий мадҳиялар янгради.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!