Миллатлар Лигаси. Германия ўз уйида иродали ғалабага эришди, Хорватия аутсайдер майдонида мағлуб бўлди

УЕФА Миллатлар Лигаси А дивизионининг 5-туридан ўрин олган бир қатор учрашувлар якунланди.

Жумладан, Германия ўз майдонида Украинани қабул қилиб, 3:1 ҳисобидаги ғалабага эришди. Эътиборлиси, меҳмонлар дастлаб ҳисобни очишга муваффақ бўлганди. Аммо беллашув якунигача Лёв шогирдлари 3 та тўп киритишга муваффақ бўлди. 

Яна бир қизиқарли учрашув Швеция ва Хорватия жамоалари ўртасида кечди. Аутсайдер мақомидаги шведлар 2:1 ҳисобидаги ғалабани қўлга киритиб, Хорватияни сўнгги поғонага равона қилди. Келгуси турда мағлубиятга учраган тақдирда, Златко Далич шогирдлари Б лигага равона бўлишга мажбур бўлади. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!