Миллатлар лигаси. Испания Италияни мағлуб этди ва финалга йўл олди!

Европа миллатлар лигаси ярим финал босқичидан ўрин олган Испания ҳамда Италия ўртасидаги баҳс якунига етди. Унда "қизил фурия" 2:1 ҳисобида зафар қучди. 

Испанияликлар сафида Йереми Пино тезкор гол урган бўлса, Италиядан Чиро Иммобиле пенальтидан унумли фойдаланди ва ҳисобни тенглаштирди. Аммо 88-дақиқада "Реал" қизиқиш билдириб турган Хоселу гол уриб кетди ва жамоасини финалга олиб чиқди. 

Ҳал қилувчи баҳсда испанлар Хорватияга қарши майдонга чиқади. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!