
Миллатлар лигаси. Испания ортиқча қийинчиликсиз ғалаба қозонди
Уефа Миллатлар лигаси гуруҳ босқич 4-туридан ўрин олган Испания - Чехия беллашуви якунига етди. Унда мезбонлар 2:0 ҳисобида рақибдан устун келди.
"Қизил фурия" таркибида Карлос Солер 24-дақиқада ҳисобни очди. 75-дақиқада Сарабия орадаги фарқни иккитага етказиб қўйди.
Шу тариқа, испанлар очколари сонини 8 тага етказиб олган ҳолда, ўз гуруҳида биринчи ўринга кўтарилиб олди. 4 очкоси бор чехлар сўнгги поғонани банд этган.
- Европа миллатлар лигаси. "А"-гуруҳи. 2
- 4-тур
Испания
- Карлос Солер 24'
- Пабло Сарабия 75'

2
:
0
12/06/2022, 23:45
Фикрлар