Миллатлар лигаси: Италия ўз майдонида Польшани енга олмади

Миллатлар лигаси дастлабки туридан ўрин олган яна бир қанча учрашувлар бўлиб ўтди. Шулардан бирида Италия ўз майдонида Польша футболчиларини қабул қилди.

Қизиқарли кечган баҳсда томонлар 1:1 ҳисобидаги дурангга имзо чекди. Учрашувнинг 40-дақиқасида Зелиньски ҳисобни очган бўлса, 78-дақиқада Жоржиньо мувозанатни тиклади ва ўйин дуранг натижа билан тугади.

Италия – Польша 1:1 (0:1, 1:0)

Голлар: 0:1 – 40 Зелиньски, 1:1 – 78, пенальти Жоржиньо.

Италия – Доннарумма, Бонуччи, Бираги, Дзаппакоста, Кьеллини, Пеллегрини (Бонавентура, 46), Жоржиньо, Бернардески, Гальярдини, Инсинье (Кьеза, 71), Балотелли (Белотти, 62).

Польша – Фабианьски, Беднарек, Глик, Берешиньски, Реца, Клих (Шиманьски, 56), Крыховяк, Зелиньски (Линетти, 66), Блашчиковски (Петшак, 80), Кужава, Левандовски.

Огоҳлантиришлар: Кьеллини (9), Клих (14), Блашчиковски (18), Фабианьски (90).

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!