Миллатлар Лигаси. Португалия - Швеция: Матнли трансляция

Ассалому алайкум, қадрли футбол ишқибозлари. УЕФА Миллатлар Лигаси 4-туридан ўрин олган Португалия - Швеция учрашуви бўлиб ўтмоқда. Уни сизлар билан Жавоҳир Азимов кузатиб боради.

  • 90+3'

    Учрашув якунланди! Матнли трансляция Жавоҳир Азимов томонидан олиб борилди!

  • 90+2'

    Канселу жарима майдони ичида ўзидан тўпни узоқлаштириб юборди.

  • 90'

    Асосий вақтга 3 дақиқа қўшиб берилди.

  • 88'

    Кулусевски ҳамда Берг ўрнига Ларссон ва Ульссон майдонга тушди.

  • 86'

    Рақибига ортдан зарба берган Бруну Фернандеш жазоланди.

  • 84'

    Бу сафар Патрисиу дарвозаси томон йўналтирилган аниқ зарбаси қайтаришга эришди.

  • 81'

    Данилонинг бош билан йўллаган зарбасини Ольсен ушлаб олди.

  • 80'

    Жоау Моутинью Вильям Карвалью ўрнига майдонга тушди.

  • 79'

    Қарши ҳужумга ўтаётган Бруну Фернандешни қўполлик билан тўхтатиб қолган Маркус Берг огоҳлантирилди.

  • 77'

    Устунлик ҳамон майдон эгаларида. Шведларда умид қолмагандек, гўё.

  • 75'

    Бернарду Сильва ҳамда Жоау Фелиш ўрнига Андре Сильва ва Даниэль Поденсе майдонга тушди.

  • 72'

    ГООООООООООЛЛЛЛЛЛЛ!

    Диогу Жотадан ажойиб соло юриш ва қойилмақом зарба! Қанотдан ёриб кириб, дарвозабонга ҳеч қандай имконият қолдирмаган Жота ҳисобни йирик кўринишга келтирди.

  • 71'

    Швеция бош мураббийи Ян Андерсон ҳакамнинг қарорларига эътироз билдиргани учун сариқ карточкага лойиқ кўрилди.

  • 69'

    Исак ҳужумда қоида бузди. Жарима майдони ичида у Пепени қўллари билан туртиб юборди.

  • 67'

    Дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиқиб борган Фелиш ноаниқ зарба берди. Жуда қулай имконият қўлдан кетди.

  • 65'

    Экдаль рақиб жарима майдонидаги палапартишликдан фойдаланиб, зарба йўллади. Тўп тўсин юқорисидан ўтиб майдонни тарк этди.

  • 62'

    Робин Квайсон ўз ўрнини Александр Исакка бўшатиб берди.

  • 60'

    Ўйиннинг 1 соат вақти ортда қолган бир пайтда, португаллар катта устунликка эришмоқда.

  • 59'

    Бурчакдан етказиб брилган тўпга Жота ноаниқ зарба берди.

  • 58'

    Бернарду рақибини хатосидан кейинг тўпни эгаллаб, олдинга ўтди ва зарба берди. Тўп ҳимоячининг оёғига тегиб, майдонни тарк этди.

  • 57'

    Катта тезликда олдинга ўтаётган Жотани қўллари билан ушлаб қолган Кристоффер Олссонга сариқ карточка кўрсатилди.

  • 55'

    Клаэссон узоқ масофадан кучли зарба йўллади. Патрисиудан супер сейв!

  • 54'

    Микаэль Лустига майдондан олинди. Унинг ўрнига Маттиас Юханссон ўйинга қўшилди.

  • 53'

    Сильва ўзидан ҳам қулай позицияда турган Брунуга тўпни ташлаб берди. Фернандешнинг зарбаси ҳимоячига тегиб қолди.

  • 52'

    Рақибининг оёғини босиб олган Жота огоҳлантирилди.

  • 50'

    Ҳисобда олдинда бораётган мезбонлар марказда тўпни назорат қилмоқда.

  • 48'

    Бергнинг бош билан йўллаган аниқ зарбасини Патрисиу қайтарди.

  • 47'

    Пепе ва Карвалью бир-бирларига ишониб, рақибни ўтказиб юборди. Бироқ Диаш хавфни бартараф эта олди.

  • 46'

    Иккинчи бўлим бошланди!

  • 46'

    Футболчилар майдонга қайтмоқда. Биз ҳам қайтамиз!

  • 45+2'

    Танаффус!

  • 45+1'

    Бергнинг яқин масофадан берган зарбаси ҳимоячига тегиб, ўз йўналишини ўзгартирди.

  • 45'

    Биринчи таймга 2 дақиқа қўшиб берилди.

  • 45'

    Буруну Фернандешнинг жарима майдони ташқарисидан берган зарбасини Ольсен ушлаб олди.

  • 44'

    ГООООООООООЛЛЛЛЛЛЛ!

    Шеригидан қулай пас қабул қилиб олган Жота жарима майдони ичидан кучли зарба йўллаб, дарвозабонга имконият қолдирмади.

  • 41'

    Янссон рақиб жарима майдони ичида қоида бузиб, жамоасининг ҳужумини барбод қилди.

  • 39'

    Қанотдан ёриб кирган Кулусевски тўпни ўзида жуда узоқ вақт ушлаб қолди. Натижада, ортдан етиб келган Данило ундан тўпни олиб қўйди.

  • 36'

    Тезкор қарши ҳужумга ўтаётган Карвальюнинг қўполлик эвазига тўхтатиб қолган Экдаль огоҳлантирилди.

  • 35'

    Берг бу сафар жарима майдонига ёриб кириб, кучли зарба йўллади. Бироқ тўп устунга тегиб, майдонни тарк этди.

  • 34'

    Шведларнинг аксарият ҳужумлари зарбагача етиб бормаяпти.

  • 32'

    Жота ҳужумда қоида бузди.

  • 29'

    Данило Перрейра жарима майдонига яқин жойда Бергни йиқитди. Меҳмнларда стандарт вазият юзага келди.

  • 27'

    Пепега нисбатан Берг қўполлик ишлатди. Ҳакам уни бу сафар оғзаки огоҳлантирди. Кейингиси карточка бўлиши мумкин.

  • 26'

    Майдон эгалари стандарт вазиятга эга бўлишди. Жарима майдонига етказилган тўпни ҳимоячилар катта қийинчилик билан қайтарди.

  • 23'

    Гол ўтказиб юборган шведлар олдинга ўтди. Жарима майдонига оширилган тўпни Пепе қайтарди.

  • 21'

    ГООООООООООЛЛЛЛЛЛЛ!

    Бернарду Сильва ҳисобни очди! Португаллар эрта прессинг натижасида рақибдан тўпни олиб қўйиб, қарши ҳужумга ўтди. Жота жарима майдони ичида ўзидан-да қулайроқ вазиятда турган шеригини тўп билан таъминлади. Силва мўлжалда адашмади!

  • 20'

    Эндт шведлар тўпни назорат қилмоқда.

  • 18'

    Геррейро икки рақиби орасидан яхши чиқиб кета олди. Аммо тўпни ўзидан узоқлаштириб юборганлиги туфайли, уни йўқотди.

  • 16'

    Кулусевскининг узатмаси зарбага айланиб кетди. Бироқ вазият Патрисиу назорати остида эди.

  • 15'

    Майдон эгалари навбатдаги бурчак зарбасидан ҳам наф чиқара олишмади.

  • 14'

    Бернардунинг узатмасидан кейин Жота тўпни ўзига бўйсундира олмади.

  • 12'

    Бурчакдан оширилган тўп жарима майдони ичида турган Лустигга келиб тушди. Унинг зарбаси тўсин юқорисидан ўтиб кетди.

  • 10'

    Брунунинг зарбаси дарвозабонга катта йиқинчилик туғдириши мумкин эди. Бироқ ҳимоячи яхши ҳаракат қилиб, тўп йўлига тўғаноқ бўлди.

  • 9'

    Тўп назорати португалларда. Меҳмонлар эса прессинг уюштирмоқда.

  • 8'

    Экдалнинг узоқ масофадан йўллаган зарбаси ҳимоячига тегиб, майдонни тарк этди.

  • 7'

    Жотанинг марказга узатмаси хавфли чиқди. Ҳимоячилар қийинчилик билан уни қайтаришди.

  • 4'

    Мезбонларнинг яна бир ҳужумини Фелиш якунига етказа олмади. Унга нисбатан ҳимоячилар яхши қаршилик кўрсатишди.

  • 2'

    Дастлабки дақиқалардан олдинга ўтган Жота жарима майдони ташқарисидан хавфли зарба йўллади.

  • 1'

    Учрашув бошланди!

  • 0'

    Футболчилар майдонга тушиб келди. Миллий мадҳиялар янгради. Старт учун барчаси тайёр!

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!