Миллатлар Лигаси. Украина - Германия: Матнли трансляция

Ассалому алайкум, қадрли футбол ихлосмандлари! Бугун эътиборингиз марказида Миллатлар Лигаси доирасидаги Украина ҳамда Германия терма жамоалари ўртасидаги беллашувни тақдим этамиз. Уни сизлар билан Жавоҳир Азимов кузатиб боради.

  • 90+5'

    Учрашув якунланди! Матнли трансляция Жавоҳир Азимов томонидан олиб борилди.

  • 90+4'

    Серж Гнабри ўрнига Хаверц майдонга тушди.

  • 90+3'

    Николай Шапаренконинг узоқ масофадан йўллаган зарбасига аниқлик етишмади.

  • 90+2'

    Жарима майдонига ёриб кирган Эмре Жан йиқилиб тушди. Ҳакам унга ўрнидан туриши кераклигини уқтирди.

  • 90'

    Асосий вақтга 4 дақиқа қўшилди.

  • 90'

    Эмре Жан Клостерманни алмаштирди.

  • 89'

    Ўйин сўнгини Шевченко шогирдлари ҳужумда ўтказмоқда.

  • 87'

    Марлос воқеалар ривожидан бироз илгарилаб кетган эди.

  • 85'

    Малиновскининг навбатдаги зарбаси хавфли, аммо бироз ноаниқ эди.

  • 83'

    Гинтер уни алдаб ўтган рақибини йиқитгани учун огоҳлантирилди. Мезбонлар қулай стандартга эга бўлди.

  • 82'

    Гнабри тезлиги эвазига қулай имкониятга эга бўлди ва зарба берди. Бироқ дарвозабон бу сафар ҳам яхши ўйин намойиш этди.

  • 80'

    Вернер майдонга тушди. У Дракслерни алмаштирди.

  • 78'

    Гол урган мезбонларнинг иштаҳаси очилиб кетди. Улар яна бир хавфли ҳужум уюштирди.

  • 76'

    ГООООООООООЛЛЛЛЛЛЛ!

    Нуқта олдига яқинлашган Руслан Малиновски Нойерга имконият қолдирмади. Дарвозабон тўп йўналишини топган бўлса-да, уни қайтара олмади.

  • 75'

    Зюле ўз жарима майдони ичида Яремчукни чалиб йиқитди. Ҳакам 11 метрлик нуқтага ишора қилди.

  • 72'

    Яремчук жарима майдони ташқарисидан кучли зарба берди. Лекин зарба анча ноаниқ кетди.

  • 71'

    Украинларнинг қарши ҳужумини Гинтер бартараф этди.

  • 69'

    Шевченко Марлос ҳамда Зубковни майдонга туширди. Уларнинг ўрнига Циганков ва Ярмоленко захирага олинди.

  • 66'

    Гинтернинг узоқ масофадан йўллаган зарбаси хавфли тус олди. Дарвозабон ўз ўрнида.

  • 65'

    Клостерманнинг Гнабрига навбатдаги узатмасига ҳам етиш имконсиз эди.

  • 63'

    Гнабрини бирга-бир вазиятга чиқариш учун берилган пас кучли кетиб қолди. Серж тўпга етган пайтда, жарима майдонидан чиқиб бўлганди.

  • 60'

    Циганков яқин масофадан кучсиз зарба берди.

  • 59'

    Лёв шогирдлари қанотларни тез-тез алмаштириб, рақибни чарчатишга ҳаракат қилмоқда.

  • 57'

    Жарима майдони марказига узатилган тўпни Бушан қайтарди, иккинчи темп билан олдинга ўтган Клостерманнинг хавфли зарбасини ҳам бартараф этди.

  • 55'

    Меҳмонлар орқа чизиқда тартибли ҳаракат қилиб, рақиб ҳужумларини зарарсизлантирмоқда.

  • 53'

    Тони Кросс жарима майдони яқинида Малиновскини ортдан чалиб йиқитди. Ҳакам унга сариқ карточка кўрсатди.

  • 51'

    Гнабрининг қулай узатмасидан сўнг яқин масофадан зарба берган Дракслернинг хавфли ва кучли зарбасини Бушан қайтарди.

  • 49'

    ГООООООООООЛЛЛЛЛЛЛ!

    Қанотдан Клостерман марказга тўп узатди. Дарвозабон қўлларига келган тўпни ушлай олмади ва тўп Горецкага келди. Немис хавбеки бу совғани бажонидил қабул қилди.

  • 48'

    Иккинчи таймни украинлар фаол ҳужум билан бошлади. Бироқ Нойер билан бирга-бир вазиятга чиқиш учун Яремчукка тезлик етишмади.

  • 46'

    Иккинчи тайм бошланди!

  • 46'

    Футболчилар майдонга қайтмоқда. Биз ҳам қайтамиз!

  • 45+1'

    Танаффус!

  • 45'

    Биринчи бўлимга 1 дақиқа қўшиб берилди.

  • 45'

    Горецканинг боши билан берган зарбасини дарвозабон ушлаб олди.

  • 43'

    Кросснинг зарбаси хавфли кўриниш олди.

  • 41'

    Гинтерга нисбатан қўполлик ишлатган Малиновски огоҳлантирилди. У кейинги ўйинни ўтказиб юборади.

  • 40'

    Лёв шогирдлари марказда тўпни назорат қилиб, рақибнинг бўш ҳудудларини изламоқда.

  • 37'

    Устунлик тўлиқлигича немислар томонга ўтиб кетди.

  • 35'

    Бушандан навбатдаги суперсейв! Бу сафар Гнабрининг яқин масофадан йўллаган зарбасини мезбонлар кипери қайтарди.

  • 33'

    Ярмоленко ҳаводан келаётган узатмани ўзига бўйсундира олмади. Яна бир ҳужум бесамар якунланди.

  • 31'

    Киммихдан супер зарба, дарвозабондан худди шундай сейв!

  • 29'

    Украинлар ўз сардори Ярмоленконинг талабларига жавоб бера олмаяпти. Жамоа етакчиси бундан асабийлашмоқда.

  • 27'

    Дракслернинг узоқ масофадан берган зарбаси бироз кучсиз чиқди.

  • 25'

    Жарима майдони ичида Гнабри тўпни тўхтатишни уддалай олмади. Қулай вазият қўлдан кетди.

  • 22'

    Рюдигер марказда Ярмоленкога нисбатан қўполлик ишлатди. Украинлар сардори майдонда ётибди.

  • 20'

    ГООООООООООЛЛЛЛЛЛЛ!

    Жарима майдони марказидан зарба берган Гинтер ҳисобни очди. Унга тўпни яна бир марказия ҳимоячи Рюдигер етказиб берган эди.

  • 17'

    Малиновски язши Тони Кроссдан тўпни олиб қўйиб, зарба позициясига чиқиб борди. Аммо ҳакам немис хавбекига нисбата қўполлик ишлатилган, деб топди.

  • 15'

    Ҳар икки жамоа вакиллари ҳам анча хавфли ҳужумлар уюштирмоқда. Лекин сўнгги лаҳзада унга нуқта қўйиш осон кечмаяпти.

  • 13'

    Клостерманнинг жарима майдонига узатмаси йўналишини ўзгартириб, дарвозага кириб кетишига бир баҳя қолди. Аммо дарвозабон ўз ўрнида.

  • 12'

    Шевченко шогирдлари яхши ўйланган комбинациялар ташкиллаштирмоқда. Аммо ижро масаласи бироз оқсамоқда.

  • 10'

    Тезкор қарши ҳужумга ўтган украинлар жарима майдони ичида тўпни йўқотди. Аммо эрта прессинг уюштириб, рақибни саросимага туширишни уддалади.

  • 8'

    Дарвозабондар пас қабул қилиб олган Ярмоленко ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетган эди.

  • 7'

    Немислар қанотларни фаол ишга солмоқда.

  • 5'

    Гнабрининг узоқ масофадан йўллаган зарбасини мезбонлар посбони қайтарди.

  • 3'

    Илк дақиқаларда тўп назорати тез-тез алмашмоқда.

  • 1'

    Учрашув бошланди!

  • 0'

    Жамоалар майдонга тушиб келди. Миллий мадҳиялар янгради. Старт учун барчаси тайёр!

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!