Миллий Гвардия Институти курсантлари олмазорлик ёшларга текинга Жиу-житсу спортини ўргатади

Ўзбекистон Республикаси Миллий Гвардияси ҳарбий техник институти ва Ўзбекистон Жиу-житсу федерацияси ҳамкорликда янги лойиҳага қўл ўрди. Бу ҳақда Ўзбекистон Жиу-житсу федерацияси матбуот хизмати хабар берди.

Ўзбекистон Миллий Гвардияси ҳарбий техник институтининг Жиу-житсу бўйича Ўзбекистон чемпиони бўлган 6 нафар курсантлари пойтахтимизнинг Олмазор туманидаги  ўзларигга бириктирилган мактаб ва академик лицей спорт залларида ҳар куни Жиу-житсу бўйича машғулотларни олиб боради.

Куни кеча Тошкент шаҳар “Ёшлар маркази” мажлислар залида бўлиб ўтган “Ёшларни жисмоний чиниқтириш ва улар орасида спортни янада оммалаштиришнинг долзарб масалалари” мавзусида семинар давомида курсантларга Жиу-житсу спорт турини ёшларга ўргатиш ҳуқуқини берувчи мураббийлик лицензиялари тантанали равишда топширилди.

Йиғилиш давомида Миллий гвардия Ҳарбий-техник институти кафедраси бошлиғи Камол Усмонов ва Ўзбекистон Жиу-житсу федерацияси билан ҳамкорликда тайёрланган “Жиу-житсу жанг санъати” номли амалий қўлланманинг қисқача мазмун-моҳияти ёритилиб, амалий қўлланма тақдимоти ўтказилди.

Мазкур амалий қўлланма асосида Жиу-житсу спортининг тарихи, ривожланиш босқичлари, техник-тактик машғулотларни ўрганиш имкони яратилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!