Миллий Олимпия Қўмитасининг 2023 йилги фаолияти ва "Париж-2024" ёзги Олимпия ўйинларига тайёргарлик мавзусида матбуот анжумани бўлиб ўтди (фотогалерея)

Ўзбекистон Миллий Олимпия Қўмитасининг 2023 йилги фаолияти ва "Париж-2024" ёзги Олимпия ўйинларига тайёргарлик мавзусига бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди. Унда қўмита бош котиби Ойбек Касимов, қўмита раис ўринбосари Шерзод Тошматов, қўмита матбуот ва медиа департаменти директори Зафар Имомхўжаев ҳамда журналист ва ОАВ вакиллари иштирок этди. 

"Париж-2024" Олимпия ўйинларига тайёргарлик кўриш учун 409 нафар спортчилар контингенти (108 нафар асосий таркиб ва 301 нафар спарринг шериклар) танлаб олинди, 103 нафар мураббийлар штаби ва 53 нафар тиббиёт штаби аъзолари жалб қилинди. 

Хорижий тажрибадан фойдаланиш ва тажриба алмашиш учун 21 та спорт тури бўйича 16 та давлатдан 38 нафар малакали мураббий-мутахассислар таклиф этилди. 

34 та Олимпия спорт турлари бўйича миллий терма жамоа аъзолари 208 та маҳаллий ва 98 та халқаро ўқув-машғулот йиғинларида иштироки таъминланди", - дейилади тадбир давомида.

Марҳамат, қуйида мазкур жараёндан фотоларни томоша қилинг! 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!