Миллий терма жамоамиз Аргентинага қарши дастлабки беллашувда минимал ҳисобда мағлубиятга учради
Чиройли ўйин гувоҳи бўлдик.
Ҳозиргина Тошкент шаҳридаги "Ўзбекистон" спорт мажмуасида Ўзбекистон ва Аргентина футзал терма жамоалари ўртасидаги дастлабки ўртоқлик ўйини якунига етди. Муросасиз кечган беллашувда вакилларимиз 0:1 ҳисобида имкониятни бой берди.
Учрашувдаги ягона голга "албиселеста" вакили Лукас Боло муаллифлик қилди.
"Ўзбекистон" - "Аргентина" 0:1 (0:1)
Гол: Лукас Боло 11'
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)
Фикрлар