“Миллий халқ ўйинлари — миллий ғурур” танловига марҳамат!

Ўзбекистон Республикаси Спортни ривожлантириш вазирлиги мамлакатимизда миллий спорт турлари ва халқ ўйинлари, этноспорт турларини кенг тарғиб қилиш ва оммалаштириш, болалар-ўсмирлар ҳамда ёшларни этноспорт турларига кенг жалб қилиш мақсадида “Миллий халқ ўйинлари — миллий ғурур” номли махсус роликлар тайёрлаш ва эфирга узатиш бўйича танлов эълон қилинади. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар тарқатмоқда.

Манбага кўра, мазкур танловга тақдим этилаётган ижодий маҳсулотлар – роликларни тайёрлашда қуйидаги жиҳатларга алоҳида эътибор қаратиш талаб қилинади:

- Танловга тақдим этилаётган ижодий маҳсулотларда аввало халқимиз орасида унутилиб бораётган миллий спорт турлари ва халқ ўйинларини сақлаб қолиш ҳамда уларни ёш авлод орасида кенг оммалаштиришга алоҳида эътибор қаратиш;

- Роликларда миллий менталитетимиздан келиб чиққан ҳолда ўзбек халқига хос қадрият ва урф-одатларни тарғиб қилиш;

- Миллий спорт турлари ва халқ ўйинларининг аҳоли саломатлигини мустаҳкамлашдаги ўрни ва аҳамиятини очиб бериш.

Танловга тақдим этиладиган ижодий ишларнинг вақти 1-3 дақиқа оралиғида бўлиши, ҳажми эса 100 мегабайтдан ошмаслиги талаб қилинади.

Шошилинг, танлов 2022 йилнинг 1 ноябрига қадар давом этади. Танловга тақдим этиладиган ижодий ишларни info@minsport.uz электрон манзилига юборасиз.

Энг яхши ижодий маҳсулотлар эса танлов ғолиби сифатида ташкилотчилар томонидан муносиб рағбатлантирилади ҳамда энг севимли телеканалларингиз орқали эфирга узатилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!