Милнер: Месси мени эшак деган

"Ливерпуль" хавбеки Жеймс Милнер ЕЧЛ ярим финалидан ўрин олган "Барселона"га қарши ўйинда каталонияликлар форварди Лионель Месси билан юзага келган жанжал ҳақида гапириб ўтди.

“Месси ўша вазиятдан норози эди. Танаффус пайти тунелда менга испан тилида нималардир деди. У мени “бурро” деб айтди. Бу испан тилидан таржима қилинганда худди “эшак” деган маънони билдирар экан. Аммо, бу сўз шунингдек футбол майдонидаги қаҳрамонлар учун ҳам ишлатилар экан”, - дейди Милнер.

Эслатиб ўтамиз, “Барселона” ярим финалда икки ўйин натижасига кўра “Ливерпул”га имкониятни бой берган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Dilrux
26/05/2019 18:01
Tinib tinchimagan odamlariey nimalarni o'ylab topishmaydi a deganlaridek bu Aka Leo xam antiqa gap aytibdilaru bir o'qi bilan ikki quyon bo'ladimi shunda