Милош Раонич чорак финал йўлланмаси учун кортга чиқади
Ads

Индиан-Уэллс шаҳрида Профессионал теннисчилар уюшмаси томонидан ўтказилаётган "Мастерс" мусобақасида канадалик теннисчи Милош Раонич тўртинчи даврага йўл олди.

Милош турнирнинг учинчи даврасида америкалик Маркос Хиронни, – уч сетда 4:6, 6:4, 6:4 ҳисобида мағлубиятга учратди.

Шу тариқа "BNP Paribas Open"да Раонич чорак финалга чиқиш учун германиялик Ян-Леннард Штруффга қарши кортга чиқади.