Милош Раонич Дубайда мағлуб бўлди
Ads

Канадалик теннисчи Милош Раонич Дубай шаҳрида ўтаётган мусобақанинг биринчи даврасида имкониятни бой бериб қўйди.

Милош мазкур чемпионатнинг илк босқичда германиялик Ян-Леннард Штруфф билан рақобатлашди ва 4:6, 7:5, 4:6 ҳисобида мағлубиятга учради.

Шу тариқа "Dubai Duty Free Tennis Championships" турнирининг иккинчи даврасига чиққан Штруфф, энди венгриялик Мартон Фучовичга қарши кортга чиқади.