Мини-футбол. Финал.
Ads

  Бугун "Ўзбекистон" спорт мажмуида мини-футбол бўйича мамлакат футбол федерацияси кубоги учун финал баҳси бўлиб ўтди. Унда Олмалиқ шаҳрининг "Олмалиқ" ҳамда пойтахтнинг "Ардус" жамоалари майдонга тушди. 

  Қизғин ва муросасиз курашларга бой бўлган ўйинда олмалиқликлар рақибларидан бироз устун эканликларини намойиш этиб, кубокни қўлга киритди: "Олмалиқ" - "Ардус" 6:2.